“БАҲОР КЕЛДИ СЕНИ СЎРОҚЛАБ”

Фарғона вилояти Бувайда туманидаги Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида халқимизнинг атоқли ва ардоқли шоираси Зулфияхоним таваллудининг 100 йиллигига бағишланган “Баҳор келди сени сўроқлаб” номли адабий-бадиий кеча ташкил этилди.

Тадбирда муассаса ўқувчилари саҳна кўринишларини намойиш этдилар. Айниқса, истеъдодли ўғил-қизларнинг дуэт тарзида Зулфияхоним ва Ҳамид Олимжон шеърларидан намуналар ўқишлари, “Баҳор вальси”, “Кўклам куйлари” рақсларини маромига етказиб ижро этишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

Тадбир доирасида коллеж кутубхонасида ташкил этилган “Бахт ва шодлик куйчиси”, “Элнинг нодир қизи” номли суратлар тўплами, умр ришталарини боғлаган иккала шоирнинг турли йилларда чоп этилган 20 хил китоблари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Жаҳонгир ХОЛИҚОВ,

Фарғона вилояти

Яна ўқинг:  ТИЛ МИЛЛАТ ТИРИКЛИГИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: