Аёл соғлом бўлса – жамият барқарор

Пойтахтимизда 7-12 октябр кунлари аёллар ўртасида кўкрак бези саратонининг олдини олишга бағишланган саломатлик кунлари ўтказилди.

Ушбу тадбир «Ҳаёт учун» кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, «Аёллар кенгаши» жамоат бирлашмаси, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Salus vita», «MDS сервис» клиникалари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Бугунги кунда тиббий-ижтимоий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ташхис қўйиш ва даволаш борасида илғор технологияларни ишлаб чиқиш, хасталикнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар самарасида мамлакатимизда онкологик касалликлар билан хасталаниш ҳолатлари тобора камайиб бораётир. Айниқса, бу борадаги устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳам фаол иштирок этмоқда.

«Ҳаёт учун» кўкрак бези саратони миллий уюшмасининг тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари, тиббиёт масканлари билан ҳамкорликдаги лойиҳалари бунга мисолдир.

Бир ҳафта давом этган навбатдаги саломатлик кунларида пойтахтимизда истиқомат қилувчи аёллар «Salus vita», «MDS сервис» клиникаларида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Касаллик профилактикаси, соғлом турмуш тарзи бўйича тушунтириш ишлари амалга оширилди.

«Ҳаёт учун» кўкрак бези саратони миллий уюшмасидан маълум қилишларича, лойиҳанинг ноябр ойи­да бўладиган навбатдаги босқичида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида яшовчи аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган.

Т.ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Иқтидорли қизлар сараланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: