Кулгу-шифо (2015-8)
Қодиржон мактабдан келди. Ойиси унинг телпаги лойга қоришиб ётганини кўриб, жаҳли чиқди:
– Қани, айтчи, нима бўлди?
– Болалар бошимдан телпагимни юлиб олиб, футбол ўйнашди.
– Сен-чи, сен ҳеч нарса қилмадингми?
– Йўқ. Мен дарвозада турдим.
***
Суд раиси:
– Аризангизга кўра, қўшнингиз сизни “ахмоқ” деб ҳақорат қилган, шу тўғрими?
– Тўппа-тўғри!
– Тўғри бўлса, унда нимага шикоят қиляпсиз?