Юрак хуружи хавфини ҳисобловчи калькулятор яратилди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази” очиқ акциядорлик жамияти олимлари томонидан ўткир Қ-тўлқинли миокард инфарктини ўтказган беморларда номақбул оқибатлар хавфини ҳисобловчи калькулятор дастури ишлаб чиқилди.

Юрак хуружида миокарди – юрак ишемик касалликларининг клиник бир тури бўлиб, у ўта хавфли саналади. Айтиш лозимки, керакли даво чоралари ўз вақтида қўлланилмаса ушбу касаллик ўлим билан якун топиши мумкин. Дастур муаллифлари Р.Қурбонов, Г. Муллабаева, Ю.Кеворкова, А.Қиличев ва Н.Сайфитдиновларга ушбу дастур учун гувоҳнома берилди.

Мазкур калькулятор ўткир Қ-тўлқинли миокард юрак хуружини бошдан ўтказган беморларда мазкур хасталикдан тўсатдан вафот этиш, қайтадан миокард юрак хуружи ва сурункали юрак хуружининг ривожланиш хавфини олдиндан билиш учун мўлжалланган. Ушбу калькулятордан кардиология соҳасида фойдаланилади.

Яна ўқинг:  Энди астмани жарроҳлик йўли билан даволаш мумкин

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: