Шифобахш гилос

Гилос мевалар ичида ўзининг шифобахшлиги билан алоҳида ажралиб туради. Юртимизда унинг тўқ қизил ва сариқ навлари кенг тарқалган.

Мутахассислар ҳар куни 300 гр. янги узилган гилос истеъмол қилиш инсон саломатлиги учун фойдали эканини таъкидлайди. У қувват бағишловчи неъмат сифатида тавсия этилади.

Халқ табобатида унинг гулидан бод касаллигини даволашда кенг фойдаланилади. Гилос мевасининг қайнатмаси ёки шарбати иситма туширувчи, шамоллашда қувват бағишловчи восита сифатида ичилади.

Ушбу мевада 19, 2 фоиз қанд, 1, 3 фоиз органик кислоталар, пектин, В1, В2, РР, С витаминлари, каротин, калий, магний, фосфор, темир тузлари бор. Унинг янги ва қуритилган мевалари ич суриш хусусиятига, гуллари ва баргларидан тайёрланган малҳам яраларга, сепкилларга қўйилади.

Бунинг учун 5 ош қошиқ қуритилган гилос мевасига 4 стакан қайноқ сув қуйилиб, 4-6 соатга тиндириб қўйилади. Сўнгра кунига 3-4 маҳал 1 стакандан овқатдан олдин, иштаҳани очиш учун умумий қувват бағишловчи восита ўрнида ичилади. Шунингдек, унинг қуритилган меваси пешоб йўлидаги тош касалликлари, гижжа, дизентерия, кўз ўткирлигининг пасайишида ҳам қўлланилади.

Севара ГАЗИБАЕВА,

1-Республика тиббиёт коллежи “Фармация” кафедраси мудири

Яна ўқинг:  Синхрон сузиш

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: