ФОТОТАСВИРДА НУРОНИЙЛАР
Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент Фотосуратлар уйида Кексаларни эъзозлаш йилига бағишланган фотокўргазма ташкил этилди.
Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилган нуронийларнинг ибратли ҳаёт тажрибасидан ёшлар тарбиясида кенг фойдаланиш, ижтимоий-иқтисодий, маънавий ислоҳотларнинг моҳиятини фотография ва тасвирий санъат воситасида акс эттиришга оид бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ёши улуғ рассомлар, ҳунармандлар, қўли гул усталарнинг бадиий, амалий фотокўргазмалари ташкил этилиб, олий ўқув юртлари, “Баркамол авлод” болалар марказларида улар иштирокида маҳорат сабоқлари ўтказилмоқда.
В.ПЎЛАТОВА