Кулгу-шифо (2015-7)
– Дўхтир, мени уйқусизлик қийнаб юборди.
– Шунақами? Ташқи кўринишингиздан соғлом одамга ўхшайсиз. Спорт билан шуғуллансангиз керак-а?
– Боксчиман.
– Яхши. Уйқусизликдан азият чекяпман, денг… Санаб кўрмадингизми?
– Санадим. Тўққизга етганда, ўрнимдан сакраб туриб кетяпман…
***
– Жим!.. – деди ўқитувчи. – Овоз чиқармай ўтиринглар. Пашша учгани билинсин!
Болалар жим бўлиб қолишди. Ниҳоят, ўқувчиларидан бири чидаб туролмай, гапирди:
– Нимани кутяпсиз, устоз? Қўйиб юборинг пашшани!
***
Ота беш ёшли ўғлига деди:
– Овқатни кўп-кўп есанг, катта йигит бўласан.
Ўғли сўради:
– Дада, машинамиз ҳам бензинни кўп ичса, автобус бўладими?
Тўпловчи: Файзулла АБДУЛЛАЕВ