ИСТИҚЛОЛ ВА ИЖОД: ҲАЙРАТ ВА МАҲОРАТ МАҲСУЛИ

Дунё чегара билмас гўзалликка эга.

Кўз илғамас шундайин мўъжизалар борки, уни фақатгина мусаввир мўйқалами тасвирлай олади. Ана шундай ижодкорлардан бири Ўзбекистон халқ рассоми, моҳир ҳайкалтарош Жалолиддин Миртожиевни хотирлаб Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида ижодий кеча ташкил этилди.

Кўргазманинг очилишида рассомлар, ҳайкалтарошлар, халқ амалий санъати усталари, профессор-ўқитувчилар, талабалар, тасвирий санъат ихлосмандлари иштирок этди.

Кўргазмада Ж.Миртожиевнинг монументал асарлари акс этган фотосуратлар, ҳайкалтарошлик ишлари ҳамда намуналари томошабинларда катта таассурот қолдирди.

Ижодкорнинг Қарши шаҳридаги “Эл-юрт таянчи” композицион асари, Андижон шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Чўлпон, “Мотамсаро она”, Тошкент шаҳридаги Ғафур Ғулом, Зулфия ҳайкаллари, “Ватанга қасамёд” монументлари ўзбек халқининг тимсолига айланган десак муболаға эмас.

Бундан ташқари, ҳамдўстлик мамлакатларида Камолиддин Беҳзод, Мирзо Улуғбек, Аҳмад Фарғоний, Абу Али ибн Сино, Алишер Навоийга атаб барпо этилган монументал асарлари ўзининг улуғворлиги, маънавий-маърифий ғояларга йўғрилгани билан жаҳон халқларининг эътирофига сазовор бўлмоқда.

Ч.ХУШВАҚТОВА

Яна ўқинг:  Musobaqada ayollar bellashdi

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: