КЎРГАЗМАДА: НАВОИЙ ВА БОБУР

Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги мемориал боғ-музейида буюк мутафаккир бобокалонларимиз Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллудига бағишлаб “Нафис чизгилар” деб номланган кўргазма ташкил этилди.

Навоийнинг серқирра ижоди адабиёт, тилшунослик, ўлкашунослик, мусиқашунослик, шаҳарсозлик, меъморчилик, ҳаттотлик каби илм-фан ва санъатнинг кўпгина йўналишларини қамраб олгани, инсониятни комиллик, эл-юрт фаровонлиги йўлида фидойиликка ундаши билан ғоят қадрлидир. Бобурнинг дилбар ғазаллари муҳаббат, садоқат, инсонийлик каби мавзуларни қамраб олгани билан адабиёт мухлислари меҳрини қозонган. Ҳар иккала мутафаккир фаолиятида илму маърифат, ижод аҳлига, касб-ҳунар соҳибларига эҳтиром кўрсатиш, ҳомийлик қилиш, моддий ва маънавий рағбатлантириш муҳим аҳамият касб этади.

Кўргазма экспозициясида буюк бобокалонларимиз сиймолари, уларнинг асарлари қаҳрамонлари, табаррук она диёримиз акс эттирилган етмишдан ортиқ бадиий асар, китобот, ҳаттотлик, миниатюра, наққошлик санъати намуналари намойиш этилмоқда.

В.ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Қаршида янги музей ташкил этилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: