ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР РИВОЖЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан халқаро ҳамжамиятни аёллар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ислоҳотлардан хабардор этиш, хорижий тажрибани ўрганиш, халқаро муносабатларни ривожлантириш доирасида 2014 йилда ўтган йилларга солиштирганда юқори кўрсаткичлар қайд этилди. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказилган тадбирда ушбу тизимда халқаро муносабатлар доирасида 2014 йил давомида олиб борилган ишлар юзасидан кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакилларига ҳисобот берилди.

Бу борада Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ННТ фаолиятини мувофиқлаштириш гуруҳи раҳбари Д. Олимжонова маърузаси тингланди. Шунингдек, Хотин-қизлар қўмитаси томонидан чет давлатларга хизмат сафарига юборилган ҳамда халқаро лойиҳалар асосида фаол иштирок этган вакилларнинг маълумотлари асосидаги тақдимотлари намойиш этилди.

Сентябрь-октябрь ойларида Жанубий Кореяда ўтказилган “Хотин-қизларни касбий тайёрлашга кўмаклашиш ва ривожлантириш” деб номланган 16 кунлик семинар-тренингда Тошкент вилояти Аграр университетининг Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси С.Солиҳова иштирок этиб, 12 та мамлакатдан келган 23 нафар вакил ўртасида “Энг етакчи” номинациясини қўлга киритди.

– Семинар-тренинг давомида биз Корея тарихи, иқтисодий ривожланиши, бунда аёлларнинг меҳнати ва ҳиссаси, хотин-қизларга оид ишлар ва давлат сиёсати билан яқиндан танишдик. “Қизлар мактаби” ва университети, аёллар марказларидаги ўқиш жараёнлари билан қизиқдик ҳамда ўргатилаётган хизмат кўрсатиш касблари маълум маънода илмий асосланганлигининг гувоҳи бўлдик, – дейди С.Солиҳова. – Бизнинг мамлакатимиздаги ҳолат билан семинар қатнашчиларини таништирдик. Юртимизда 12 йиллик мажбурий таълим жорий этилганлиги, унда ўғил ва қиз болаларнинг тенг билим олишлари ҳамда охирги уч йилликда касбий таълимга эга бўлиб, мустақил ҳаётга қадам қўйишлари ҳақида гапирдик. Айниқса, 22 ёшгача бўлган ёш иқтидорли қизларимизнинг турли йўналишлардаги муваффақияти учун берилаётган Зулфия номидаги давлат мукофотининг жорий этилгани ҳақидаги маълумот Покистон, Бангладеш ва бошқа бир қанча Марказий Осиё давлатлари вакиллари, тренинг ташкилотчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова иштирок этди.

Муҳаббат ХЎЖАМУРОДОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2015-7)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: