Овқатланиш маданияти – соғлиқ кафолати
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Саломатлик” гуруҳи, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси ва Бутунжаҳон сабзавотчилик марказининг минтақавий офиси ҳамкорлигида “Соғлом авлод тарбиясида соғлом овқатланишни ташкил қилиш масалалари”га бағишланган илмий-амалий семинар ташкил этилди.
Семинарда ўзбек ошхоналари ва уй шароитида гўшт маҳсулотлари ўрнини босувчи оқсилли ўсимлик, витамин ва протобионтларга бой мева ва сабзавот, ҳозирги кунда кенг истеъмол қилинадиган зарарли овқатлардан сақланиб, асосан сифатли ва экологик жиҳатдан тоза маҳсулотлардан фойдаланиш, нотўғри овқатланиш сабабли келиб чиқадиган турли касалликлар ва уларнинг олдини олишга қаратилган масалар асосий мақсад қилиб белгиланди.
Тадбир сўнгида Ўзбекистон Ошпазлар ассоцияцияси ошпазлари томонидан тайёрланган таомларнинг дегустацияси бўлиб ўтди. Шунингдек, ёшлар ўртасида овқатланишни тўғри шакллантириш ва Ўзбекистонда ёшларнинг овқатланишини яхшилаш бўйича стратегия ишлаб чиқилди.
Рухсора АТОЕВА