КИТОБ ЎҚИШДА КЎМАКЛАШУВЧИ ҚУРИЛМА

Кимнингдир ёрдамисиз мутолаа қила олиш кўзи ожиз киши учун кутилмаган имконият. “Finger Reader” қурилмаси орқали ана шу имкониятдан фойдаланиш мумкин.

Массачусет технология институти олимлари кўзи ожиз киши кўрсаткич бармоққа тақиб, босма матнларни ўқий олишлари имкониятини берадиган аудиоқурилма ишлаб чиқишди. Мазкур қурилма фойдаланувчининг бармоғига узук каби тақилади ва матнни сканер қила оладиган кичик камера билан жиҳозланган.

Ҳозир “FingerReader” қурилмаси ҳужжат, китоб, журнал, газета, компьютер экранларидан ахборотни ўқий олади. Синтезациялашган қурилма сўзни овоз чиқариб ўқийди, китобларни, ресторан таомномаларини ва кундалик ҳаёт учун зарур бўлган барча керакли ҳужжатларни тезликда таржима қила олади. Ўқиш учун бармоқни матнга олиб боришнинг ўзи кифоя. Махсус дастур бармоқ ҳаракатини кузатиб боради, сўзни танийди ва ахборотни қайта ишлайди.

Мутолаа қилаётган киши бармоғи сатрдан чиқиб кетса қурилма вибрация(шамолда титрагандай каби) йўли билан уни огоҳлантиради. Қурилмани кенг кўламда ишлаб чиқаришга тайёргарлик бошланди.

Яна ўқинг:  “Бири эрур марҳамати волидайн”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: