ОЗОД ЮРТ АВЛОДИ
“Аввало, жаҳон чемпионатига чиққанимиздан хурсандмиз, лекин бизнинг мақсадимиз – бу билан чекланиб қолмаслик. Мусобақага тайёргарлик жараёнида чемпион бўлишни ният қилганмиз”, – дейди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сардори Владимир Козак. Озод ва обод юрт ўғлонининг сўзи шундай бўлиши керак. Фахр ва ўз зиммасига олган масъулият ҳиссини тушуниши лозим. Зеро, ойнаи жаҳон қаршисидаги миллионлаб мухлисларнинг бу авлоддан умиди каттадир. Ёшлик шу нарса билан бахтиёрки, унинг келажаги бор. Биз келажакнинг порлоқ бўлишига ишонамиз.
Наврўз НОРБОБОЕВ