ЯНА ТЎРТ ИШТИРОКЧИ МАЪЛУМ

Шу йилнинг 30 май – 20 июнь кунлари Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича ёшлар ўртасидаги (U-20) жаҳон чемпионатида иштирок этадиган жамоалардан яна тўрттасининг номи маълум бўлди.

Куни кеча КОНКАКАФ (Шимолий Америка) минтақасида U-20 ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионати якунига етди. Унга кўра, мусобақанинг кучли тўртлигига кирган жамоалар – Мексика, Панама, Гондурас ҳамда АҚШ терма жамоалари Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Шу тариқа, айни дамга келиб, U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 16 та жамоа маълум бўлди. Булар Осиё қитъасидан Ўзбекистон, Қатар, Мьянма, КХДР, Европадан Австрия, Германия, Венгрия, Португалия, Сербия, Украина, Океания давлатларидан Фиджи ҳамда мезбон сифатида Янги Зелландия давлатлари иштирок этади.

Жаҳон чемпионати финал босқичида иштирокчилар номи 22 март куни аниқ бўлади. Боиси, КОНМЕБОЛ ҳамда Африка қитъаларида U-20 ёшли футболчилар ўртасидаги қитъа чемпионати баҳслари ўтказилмаган.

Т.ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Ma’naviy-ma’rifiy kecha o‘tkazildi

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: