ҚАРИШНИ ТЕЗЛАШТИРАДИГАН МАҲСУЛОТЛАР НОМИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
АҚШдаги Юта университети Тиббиёт фанлари маркази олимлари инсоннинг кексайиш жараёнини тезлаштирадиган маҳсулотларни аниқлади.
Тадқиқот натижаларига кўра, газланган ичимликлар, гўшт ва гўшт маҳсулотлари (стейк, гамбургер), алкоголь маҳсулотлари инсоннинг қариш жараёнини сезиларли даражада тезлаштириши маълум бўлган. Ушбу маҳсулотлар ДНК тўқималарини турли зарарлардан асровчи хромосомаларнинг якуний қисмларини ўзгартириш орқали инсон умри қисқаришига сабаб бўлиши айтилган.