50 ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ

Навоий шаҳрида вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Қарийб 8 миллиард сўм эвазига реконструкция қилинган мазкур марказ энг сўнгги тиббий жиҳозлар билан таъминланди. Хусусан, бўлимларга замонавий тиббий текширув ускуналари ва бошқа жиҳозлар ўрнатилди. Яқинда яна 3 миллион АҚШ доллари миқдоридаги жиҳозлар келтириши маълум қилинган.

Айни кунларда марказнинг маслаҳат поликлиникаси, терапия бўлими ишлаб турибди. Ҳадемай жарроҳлик бўлими фойдаланишга топширилади. Натижада яна 50 та иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

А.НОРБОЕВ,

Навоий вилояти

Яна ўқинг:  “Камалак жилоси”нинг чақноқ юлдузлари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: