Қонунчиликда янги лойиҳалар тақдимоти

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида ижтимоий-сиёсий аҳамиятга молик қатор қонун лойиҳалари биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Унда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг мазмуни, ундаги ўзгартириш ва қўшимчалар хусусида сўз юритилди.

Янги қонун лойиҳаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқ ва ваколатларини янада кенгайтиришга, фаолият самарадорлигини оширишга, фуқаролар йиғинларининг давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Йиғилишда “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

– Мазкур қонун лойиҳаси фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун жисмоний ва юридик шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш, фойдали қазилмаларнинг муҳофаза қилиниши ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлашни янада кучайтиришга қаратилган, – дейди Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Жамолиддинова. – Бунда давлат назоратининг самарадорлигини таъминлаш, табиий ресурларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштириш назарда тутилган.

С. ШОЕВА,

ЎзА

Яна ўқинг:  СИЗ ТАРИХНИ БИЛАСИЗМИ?..

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: