“ТАНТАНА”ДАН КАТТА САҲНАГАЧА

Ҳозирги кунда юртимиз ёшларининг иқтидорини кўриб, дунё ҳамжамияти ҳам юқори баҳо бермоқда. Ана шундай ёшларимиздан бири хушовоз хонанда Шахбозбек Эрназаровдир.

Шахбозбек ёш бўлишига қарамай, Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Болалар дунёси” кўрсатувида бир неча йилдан бери ҳар хил лавҳалар олиб боради. Ушбу кўрсатувдаги мавзулар жуда қизиқарли бўлгани учун, болаларнинг севимли кўрсатувига айланган. Қўшиқ куйлашга жуда қизиққани туфайли болалигида Фотима ва Зухра опа бошчилигидаги “Тантана” болалар вокал-эстрада гуруҳига қатнаган. Гуруҳ унга кўплаб кетма-кет муваффақиятлар олиб келди. У устозлари ёрдамида кўпгина нуфузли байрам тадбирларида жумладан, Ватан ҳимоячилари кунида “Аскар”, Наврўз байрамларида “Кичкинажон” қўшиқлари билан иштирок этди. Шунингдек, Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган концерт дастурларида қатнашиб, биринчи даражали диплом билан тақдирланди. 2010-йилда “Ягонасан муқаддас Ватан” кўрик-танловининг шаҳар босқичида ҳам ғолибликни қулга киритган. 2014 йилда эса “Янги авлод” лауриатига сазовор бўлди. 2013-2014 йилларда Малайзия ҳамда Латвия давлатларига бориб “Ўзбекистон кунлари” танловида юқори даражаларни эгаллаб келди.

Шахбозбек Эрназаров ўзининг изланувчанлиги билан “Ниҳол” давлат мукофоти учун ўтказилган танловнинг республика босқичигача етиб борди.

– Биласизми, “Ниҳол” давлат мукофотида қатнашишим учун роса тер тўкишимга тўғри келди. Ёш санъаткорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдодини рағбатлантириш мақсадида “Ниҳол” давлат мукофотини ташкил этгани учун ҳукуматимиздан миннатдорман. Ушбу танлов янаям ўз устимда ишлашга ўргатди, – дейди қаҳрамонимиз.

Юлдуз ЮНУСОВА

Яна ўқинг:  2015 ЙИЛДАН КУТАМИЗ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: