ЭНДИ ТИРБАНДЛИКЛАР КУЗАТИЛМАЙДИ

Наманган шаҳрида светофорларга муқобил энергия манбаи – қуёш батареяли панеллар ўрнатиш амалга оширилмоқда.

Юртимизда қайта тикланадиган, арзон, иқтисодий жиҳатдан тежамкор ва экологияга салбий таъсир қилмайдиган муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада қуёш нури ёрдамида ҳосил қилинадиган электр қувватидан фойдаланиш технологиялари жорий этилаётгани муҳим аҳамият касб этаётир.

Наманганда йўл ҳаракатини бошқаришнинг асосий воситаси бўлган светофорларни муқобил энергия манбаи билан таъминлаш борасидаги лойиҳанинг амалиётга татбиқ этилиши ҳам мазкур изланишлар самарасидир.

Қуёш батареяли панелларнинг дастлабкиси вилоят марказининг Навоий ва Бобур шоҳкўчалари кесишган чорраҳалардаги светофорларга ўрнатилди.

Н.ИКРОМОВ

Яна ўқинг:  Ободлик – элимизнинг қадим анъанаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: