ЁШ ИСТЕЪДОДЛАР

уларни аниқлаш, интилишларини рағбатлантириш асосий мақсад

Ўзбек Миллий академик драма театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан “Иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилаётган фестиваль ва танловлар сарҳисоби ҳамда янги лойиҳалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Мамлакатимизда маънавий-маърифий соҳани ривожлантириш, хусусан, навқирон авлодни санъатга ошно этиш орқали миллий ва умуминсоний қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, истеъдодли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай эътибор ва ғамхўрлик самарасида нуфузли халқаро фестиваль ва танловларда она Ватанимиз шуҳратини тараннум этиб келаётган ёшларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда. Ўтган 2014 йил – Соғлом бола йилида юртимиз ўқувчиларидан 10 нафари йирик халқаро мусиқа ва санъат фестивалларида гран прини, 60 нафари биринчи ўринни қўлга киритгани бунинг яққол тасдиғидир.

Анжуманда ёшлар камолотига йўналтирилган лойиҳалар кўламини янада кенгайтириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Жорий йилда “Шодлик наволари”, “Санъат қалдирғочлари”, “Халқ рақслари ижрочилари” фестиваллари, “Хуш кайфият” ва “Ижодимиз сенга, Ватан!” танловлари, “Ижодкор ёшлар оромгоҳи” каби лойиҳаларни амалга ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

В.ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  100 НАФАР ПОЛВОН 10 ВАЗН ТОИФАСИДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: