Боқий қадрият шодиёнаси

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Ижтимоий-иқтисодий коллежида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг 60 йиллик таваллуди ҳамда Наврўз байрами муносабати билан “Хуш келдинг, Наврўз!” деб номланган тадбир ўтказилди.

Унда ўқувчилар томонидан тайёрланган миллий ҳунармандчилик буюмлари, либослар ва дизайн ишлари намойиш этилди.

“Педагогика ва психология” кафедраси ўқитувчилари ташаббуси билан ташкил этилган анжуманда педагогика йўналишида таҳсил олаётган иқтидорли ўқувчилар шоирнинг шеърларидан намуналар ўқидилар.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Умида Абдуазимова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ҳикмат Маҳкамов ва она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Наргиза Асомова шоир ҳақидаги унутилмас хотиралар, унинг шеъриятидаги самимийлик, меҳр-муҳаббат туйғулари, миллий қадриятлар ва ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида сўзладилар.

Шундан сўнг коллеж ўқувчиларидан таркиб топган “Фонус” бадиий дастаси ҳамда тумандаги 65-мактабгача таълим муассасасининг тарбияланувчилари томонидан шўх куй ва рақслар ижро этилди.

Тадбир якунида шоира У. Абдуазимова билан ўтган қизғин савол-жавоблар бугунги ёшларнинг адабиётга, шеъриятга бўлган қизиқиш ва интилишлари юксак даражада эканлигини кўрсатди.

М. АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  “ЎРГАН-ЎРГАТ” тамойили АМАЛДА!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: