ФАЙЗУ БАРАКА, АҲИЛЛИК, ФАРОВОНЛИК ТИМСОЛИ
“Данагидан мағзи ширин”, дейдилар,
Бу ўзбекка холис таъриф, аслида.
Дуога қўл очиб, комиллик тилаб,
Лутф қилди чол бир кун набирасига.
– Болам соғлом бўлсин эъзозли чоғда,
Бу ният орзуси бани одамнинг.
Болам, сен бир ниҳол шу кўркам боғда,
Ягона чиройи сенсан, оламнинг.
Бола жавоб қилди эркалик билан,
Чинакам фарзанди у замонанинг.
Таълимин олмоқда қатъият ила,
Беғубор Истиқлол деган онанинг.
– Бобо, эъзоз топмоқ кексалик чоғда,
Соғлом ўй-фикридир соғлом одамнинг.
Ахир, сиз навқирон чинор шу боғда,
Метин устунисиз кўҳна оламнинг.
Баҳодир БАҲРОМ