Қутлуғ фазилатнинг йўли саодатли бўлади

Зайниддин ўғлим, – юртимиз жаннатмонанд юрт. Унинг серунум тупроғига чўп суқсанг дарахт унади. Цитрус мева кўчатига ҳам тўғри парвариш берилса, албатта, у ҳам юртимиз бошини букиб ҳосил беради.

Бир пайтлар қатор олимлар Ўзбекистон иқлим шароитидан келиб чиқиб бу юртда лимон кўчатини кўпайтириш у ёқда турсин ундан бундай иқлимда ҳосил олиш мумкин эмас деган ҳулосага келиб турган бир паллада изланувчан олим Фахриддин ака ўз фикрида қатъий туриб Ўзбекистонда цитрус меваларини кўпайтириш саъй-ҳараккатида бўлган. Бу йўлда изланган. Афсус эзгу ниятлар ўтмишнинг суронли кунларида амалга ошмай армонга айланди. Аммо бобо ўғил ва набираларига орзуларини йўлчи юлдуз, умид ва ишонч ҳиссини эса меҳнатга ундовчи куч сифатида мерос қилиб қолдирди.

Орадан бир қанча йиллар ўтди. Бобонинг орзу истагини ўғли Зайниддин ота давом эттирди. Фахриддин бобо айтган цитрус мевалар Ўзбекистон шароитида униб ўсиши у ёқда турсин, бу меванинг Ўзбекистон шароитига мослаштирилган бир нечта серҳосил навлари ҳам яратилди.

Ота дуосини олиб илм йўли – яратувчанлик, бунёдкорлик йўлидан борган Зайниддин аканинг меҳнатлари бесамар кетмади. Изланувчан олим илк ишини кўчатларни Траншей усулда парваришлаш услубини йўлга қўйди. Яъни ерни чуқурроқ қазиб 1,5 метр қалинликдаги турпоқни олиб ташлаб плёнка билан ўраган ҳолда янги кўчатлардан ҳосил олишга киришди. Илмий тажриба майдонидаги лимон кўчатлари оралаб ҳосил кўрина бошланганда Зайниддин ота кўзларга севинч ёшлари қалқиган бўлса ажаб эмас. Зеро, бу Фахриддин бобонинг орзулари, ниятларининг самараси эди. Зайниддин отанинг ташаббускорлиги боис бора бора юртимизда бу кўчатдан ҳосил олиш оммалашди. 1967 йилларида Хитойнинг Миер навига Грузиянинг Новогрузин навини чатиштириб янги Тошкент Ф1 навини яратишга муваффақ бўлди. 1973 йилларидан новоафон ва новогрузин навларини чатиштириш йўли билан Ф2 любилейная нави яратилди. Янги навдан бир йилда тўрт маротаба ҳосил олиш мумкин. Шу билан бирга бу лимоннинг қалин пўсти таркиби 9-12 фоиз лимон кислотаси бўлиб, таркибида кўп миқдордаги эфир мойи, пектин моддалари билан бойлиги билан алоҳида ажралиб туради. Селекционер Зайниддин отанинг қатор йиллар давомида ўтказган изланишлари натижасида лимоннинг “Ф-3”, “Ф-4”, “Ф-5” навлари яратилди.

Яна ўқинг:  Имкон бўлса, кўмак беринг

Илмдан бир шулъа дилга тушган он шунда билурсанки илм бепаён. Буюк аллома Фирдавсийнинг айтган сўзлари нечоғлик ҳақ эканлигини биз Фахриддин бобо яратиб кетган яратувчанлик мактабининг барҳаётлилигидан англаймиз. Зеро, илм севар, изланувчан инсон авлодларига ҳам ўзидаги ана шу фазилатларни мерос қилиб қолдирди. Фахриддин бобонинг ўғиллари Зайниддин отадан сўнг у кишининг набиралари ҳам бобо ортидан бориб бунёдкорга айланди.

Тошкент давлат аграр университети Мева ва сабзавот ва узумчилик факультетини аграном мутахассислиги ўйича тамомлаган Мухаммадазиз ака қатор йиллар ўз соҳасида ишлади, тажриба орттирди. Бугунги кунда у Ўзбекистон Фанлар Академияси физика-кимё полимерлар институтида илмий ходим бўлиб ишламоқда. Муҳаммадазиза ака ўзи яшаётган хонадонида ташкил этилган иссиқхонадаги лабораторияда цитрус ўсимликларни Ўзбекистон шароитида етиштиришнинг янги технологияларини ишлаб чиқариш устидан қатор изланишлар олиб бормоқда. Бу борада олим тўртта янги технология яратишга муваффақ бўлди. Яъни, тупроқ унумдорлигини ошириш, лимон кўчатига тўғи шакл бериш, экиш схемаларига асосан тўғри шакл бериш, вирусли касалликка қарши курашиш ҳисобига унумдорлини оширишга эришишдир. Бир пайтлар бир туп лимон дарахтидан 30-40 кг. ҳосил олинган бўлса, бугунги кунда янги технология асосида 150-200 кг. дан ҳосил олишга эришиляпти.

– Россия Федерациясида ўтказилган сўровлар натижасида айнан ўзбекистонлик олимлари томонидан яратилган Ф1 ва Ф2 жаҳон бозорида экологик тоза маҳсулоти сифатида биринчи ўринни олгани эшитиб жуда қувондим, – дейди Муҳаммадазиз ака. – Ҳар гал Қашқадарёлик шогирдларимиздан бир нечтаси ўзимизнинг маҳаллий Тошкент Ф1 навларидан ҳар бир тупидан юқори ҳосил олаётганин хурсандчилик билан хабар беришади. Лимоннинг айнан ана шу навлари рассиянинг сифатли маҳсулотлари танловида биринчи ўрини эгаллаши юртимизда бу соҳага қаратилган юксак эътиборнинг бир самарасидир. Малайзия, Грузиялик олимлар юртимизнинг меҳнатсевар, миришкор олимлари борлигига лол қолишган. Кубадан келган меҳмонлар лимон плантацияларимиз кўп бўлишига қарама ҳақиқий лимон тамини шу ерда ҳис этдик деган эътироф ана шу миришкорларга берилган улкан баҳо.

Олимларимиз томонидан яратилган навларнинг ҳосилдорилиги, бетакрор таъми, микроэлементларга бойлигига тан берган хорижлик мутахассислар тез-тез бизга мурожаат этиб туришади. Тажриба алмашиш учун семинарларга таклиф этишади. Бу ўзбек олимларининг жаҳонда ўз нуфузи ва эътиборга эканлигидан далолат беарди.

Яна ўқинг:  ХАЛОСКОР

Муҳаммадазиз аканинг сўзларига қараганда авваллари хориждан келтирилган техология бўйича ҳосилдорлик юқори бўлган бўлса, эндиликда маҳаллий пилла қурти ғумбагидан олинган хитин хитозан олиш орқали қисқа муддатда кўчатларда 28 кунда илдиз олдириш имконини бераяпти. Бу яна бир афзаллиги – инсон ораганизмига ҳеч қандай салбий таъсир келтирмайди. Изланувчан олим бугуги кунад бир мевадан ҳам лимон, ҳам апелсин таъмини берувчи янги нав устида иш олиб бормоқда. Бу бир тупдан лимон мандарин пайванд йўли билан ўстирилмоқда. У бир пайтда гулласа гули бири-бирига ўтиб туриб чангланиш ҳисобига битта мевада лимон ва апелсин таъм беради. Тажрибали олим бу изланишини мустақиллигимизнинг 25 йилллиги байрамига бахшида этди.

Бугунги кунда Давлат рестрига “Ф-1”, “Ф-2”, “Ф-3”, “Ф-4”, “Ф-5”, “Ўзбекистон апелсини”, “Тошкент мандарини” киритилиб бу навлар жаҳон бозорида ҳам маълум машҳур. Хориж давлатлари қатори Германияда ҳам ўзбек олимларининг цитрус меваларини етиштириш, янги нав синаш бўйича изланишларига қизиқиш катта. Олим шу жиҳатларини инобатга олиб немис тилида лимон кўчатларининг турлари, парвариши, ҳосилдорликнинг оширишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлари хусусида китоб яратмоқда.

Муҳаммадазиз ака бир ишнинг бошидан тутмасин уни охирига етказмасдан қўймайди. Тўғрироғи ҳар бир хайрли иши муродбахш якун топади. Ўзгача бўлиши ҳам мумкинми зеро, эл-юрт фаровонлиги йўлидаги яратучанлик, бунёдкорлик мудом қутлуқ ва фарахбахш бўлиши тайин.

Маърифат ТОЛИПОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: