ЭНЕРГИЯ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ “ШАМОЛ ДАРАХТИ”

“Шамол дарахти” Жером Мишо-Ларивернинг “New Wind” компаниясида ишлаб чиқилди. Унинг жамоаси “Wind Tree” прототипини Париждаги Муроса майдонига 2015 йил март ойигача ўрнатишни режалаштирмоқда. Илк прототип Франция шимоли-ғарбидаги Плюмер-Боду коммунасидаги боғга ўрнатилди.

Пўлат синчли дарахтнинг баландлиги 11 метр, диаметри 8 метрга тенг. Ундаги 72 та сунъий япроқ вертикал ўқда айланувчи микротурбина вазифасини бажаради. Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, ҳаттоки сониясига 2 метр тезликда эсувчи шамол ҳам дарахтга қўл келиши мумкин. Минитурбиналарнинг умумий қуввати 3,1 кВтга тенг.

Ихтиро кўча чироқларини қувват билан таъминлаши ёки электр машиналар учун қувват станцияси вазифасини бажариши кўзда тутилган.

Қурилманинг мукаммаллаштирилган варианти табиий толадан ишланган барглар, геотермал генератор кўринишидаги илдиз ва фотоэлементлардан иборат пўстлоққа эга бўлади.

Яна ўқинг:  ОРТИҚЧА ВАЗНГА САБАБ “ҲОМИЙЛИК”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: