Янги йилни янги уйда нишонлаймиз

Навоий вилояти Учқудуқ туманида Навоий кон-металлургия комбинатининг шимолий кон бошқармаси томонидан ёш оилалар учун қурилган кўп қаватли, 48 хонадонга мўлжалланган уй-жой фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, хусусан, яшаш шароитларини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Янги уйга эга бўлганлар орасида шимолий кон бошқармасида самарали меҳнат қилиб келаётган Ортиқ Файзуллаев ҳам бор. Тадбирда унинг оиласига ҳам икки хонали уйнинг калити топширилди.

– Замонавий лойиҳа асосида қурилган янги уйимизнинг хоналари, айниқса, ошхонада яратилган шарт-шароитлар менга жуда маъқул келди, – дейди Ортиқнинг турмуш ўртоғи Маҳбуба Муллаева. – Шаҳарникидан асло қолишмайдиган қулайликларга эга уйда яшаш кишининг кайфиятини кўтариб, ҳаётга қизиқишини янада оширади. Фарзандларимизнинг соғлом ва комил бўлиб улғайишига хизмат қилади. Янги йилни янги уйда қарши оламиз. Ёш оилаларнинг ҳеч кимдан кам бўлмаган шароитларда яшаб ва меҳнат қилиши учун барча шароитни яратиб бераётган давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз.

Н.РАҲИМОВ,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  ЗУЛФИЯХОНИМ ИЗДОШЛАРИ МУШОИРАСИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: