ШИФОБАХШ МУСИҚА
Ўз вақтида тўғри танланиб, тингланадиган мусиқа инсонга шифобахш таъсир қилади. Инглиз тадқиқотчилари бироз дардли, лирик тароналар киши кўнглини кўтариб, ширин хотираларни уйғотади, дейишмоқда. Яна депрессия (руҳий тушкунлик) ни даволашда ижобий самара берар экан. Сўровномада иштирок этган 70 фоиз иштирокчилар ўзларини ёмон ҳис қилиб, хасталанганларида уларга лирик мусиқалар тинглаш тезроқ тузалишларига ёрдам берганлигини айтишмоқда.
Гулширин