ФРАНЦИЯДА ФИЛЛАР УЧУН “ҚАРИЯЛАР УЙИ” ҚУРИЛАДИ

Бельгиялик Тони Ферхульст ва Софи Гетгебюр Франциянинг Лимузен провинциясида филлар учун “қариялар уйи” қурмоқчи.

Ферхульстнинг айтишича, улар 20 йил давомида Бельгиянинг Антверпен шаҳридаги “Ҳайвонот боғлари”да жониворларга ғамхўрлик қилган, энди эса филлар кексалик гаштини суриши учун уларга Францияда шарт-шароит яратиб бермоқчи.

Бельгиялик жуфтлик 25 гектар майдонга эга ҳудудда ўнтача филни парваришлаш билан шуғулланмоқчи. Уларнинг сўзларига кўра, бу ерда филлар яшаши учун зарур барча шароитлар мавжуд: сув, ўт-ўлан, каштан дарахтлари, текис ерлар бу ерда сероб. Илк филни улар бир йил ичида асраб олишга тайёр.

Шаҳар ҳукумати фил ишқибозлари ташаббусини қўллаб-қувватлади. Уларнинг айтишича, филлар сайёҳларни жалб этиб, минтақа иқтисодиётининг ўсишига ҳисса қўшади.

Нашрнинг ёзишича филлар учун бундай “қариялар уйлари” Америка ва Осиёда аллақачон фаолият юритмоқда.

Яна ўқинг:  ЭЛЕКТРОН ЭНАГА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: