Ҳаводан ҳам овқат ажратиб олиш мумкин

Финляндиянинг Лаппеэнрант университети олимлари бунинг учун ажойиб ускуна яратишди. Унинг ёрдамида ҳаводан овқат компонентлари ажратиб олиниб, таомга айлантирилади.

Ускуна биореактор деб аталиб, ҳаводаги заҳарли газларни ютиб, улардан микроорганизмлар ишлаб чиқаради. Кейин эса йиғилган микроорганизмлар ток таъсирига тушади. Натижа шундай бўладики, ҳалок бўлган бактериялардан оқсил ва шакар молекулалари ажралиб чиқади. Сўнгги операция молекулаларни қуриш палласига киритади. Қуриган молекулалар эса турли шаклдаги фойдали моддалардан иборат таомга айланади.

Тўғри, ҳозирча ускуна жуда кам миқдорда молекула тайёрлаш имконига эга. Аммо олимлар яқин келажакда биореакторнинг катта ҳажмдаги янги авлодини яратишга бел боғлашган. Ана шунда одамзод озиқ-овқат тақчиллиги муаммосига дуч келмаслиги тайин.

Яна ўқинг:  Қитъамиз ёшлари мусобақаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: