Турнирлар якунланди

Қарши шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасидаги “Фьючерс” ҳамда Халқаро теннис федерацияси (ITF) мусобақалари тақвимига кирувчи хотин-қизлар халқаро турнирлари якунланди.

Ушбу мусобақаларда ҳамюртларимиз билан бирга Беларусь, Буюк Британия, Венесуэла, Голландия, Греция, Ирландия, Польша, Руминия, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ҳиндистон каби давлатлардан келган теннисчилар ғолиблик учун куч синашди.

Хотин-қизлар ўртасидаги халқаро теннис турнирининг жуфтлик баҳсларида ҳамюртимиз Альбина Хабибулина украиналик Анастасия Васильева билан ҳамкорликда ўйнаб, бош совринни қўлга киритди.

Иккинчи рақамда сараланган мазкур жуфтлик финалда россиялик теннисчилар Екатерина Бичкова ва Вероника Кудерметова устидан 2:6, 7:5, 10:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Яккалик баҳслари чехиялик Тереза Смиткованинг ғалабаси билан якунланди. “Фьючерс” турнирининг яккаликлар баҳсида россиялик Роман Сафиуллин ғолибликни қўлга киритган бўлса, жуфтликлар ўртасида польшалик Петр Гадомский ва Адам Мажрович бош совринга сазовор бўлди.

Абдулазиз АБУТОЛИПОВ

Яна ўқинг:  Қадду қоматнинг феъл-атворга таъсири

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: