БЕШ ЁШЛИ ДАСТУРЧИ

Келиб чиқиши покистонлик бўлган ва ҳозирда Буюк Британияда истиқомат қилувчи беш ёшли Аян Куреши Microsoft компаниясининг энг ёш дастурчи-мутахассиси бўлди. Бу ҳақда Naked Science журнали хабар берди, деб ёзади “Пароль” нашри.

Болакай Покистоннинг Лаҳор шаҳрида таваллуд топган. 2009 йилда унинг оиласи Лондонга кўчиб келган. Ёш дастурчининг ёшига ҳам қарамасдан уни Бирменгемдаги университетда бўлиб ўтган Supporting Windows 8.1 имтиҳонига киритишди. Беш ёшли мутахассис имтиҳондан аъло даражада ўтди ва ўз қобилиятини кўрсатди. Ушбу имтиҳон эса ахборот технологиялари соҳасида мутахассис номига эга бўлиш учун ўтказилади.

Бундан олдинги рекорд натижа ҳам покистонлик болакай томонидан қайд этилган эди. Унда Меҳроз Явар исмли олти ёшли болакай Microsoft Certified Professional сертификати билан тақдирланганди.

Гулшаной ЮНУСАЛИЕВА,

Наманган Давлат Университети қошидаги академик лицейининг 1-босқич ўқувчиси

Яна ўқинг:  Ўзбекча билишмайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: