ОТА-ОНАЛАРГА ЯҚИН КЎМАКЧИ
Шайхонтоҳур туманидаги 324-умумтаълим мактабида “Қоратош” ва “Камолон” маҳаллалари аҳолиси ўртасида мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинмаган болаларни мактабга тайёрлаш учун 5 турдаги суратли қўлланмалар тақдимоти ўтказилди. Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳа “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг 94-бандида белгиланган. Мазкур қўлланма фарзанди 5-7 ёшли бўлган ҳар бир ота-онага болаларини мактабга тайёрлашда яқиндан ёрдам беради. “Мактабгача таълимга қўйиладиган Давлат талаблари” ва “Болажон” таянч дастури асосида “Нутқ ўстириш, ўқитиш ва саводга тайёргарлик”, “Математик тасаввурларни шакллантириш”, “Соғ танда – соғлом ақл”, насрий ва шеърий асарлар тўпламлари шулар жумласидандир. Ушбу расмли қўлланмалар марказ илмий-методик кенгашида муҳокама қилиниб, нашрга тавсия этилди ва ота-оналарга етказиб бериш йўллари ишлаб чиқилди.
Чарос ХУШВАҚТОВА,
“Sog‘lom avlod” мухбири