АНДИЖОНДАГИ КОРХОНАДА БЕШ ТУРДАГИ БОЛАЛАР ВЕЛОСИПЕДИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА
Андижонда халқ истеъмоли маҳсулотларининг 400 та турига яна бир янгилик – болалар велосипедлари қўшилди.
Уларни вилоят марказида жойлашган “Сезам Савдо Саноат” хусусий корхонаси етказиб бермоқда. Корхона раҳбари Олимжон Элчиев “Алоқабанк” филиалидан кредит сифатида олинган 100 миллион сўм маблағни замонавий асбоб-ускуналар сотиб олиш ва уларни ўрнатишга йўналтирди.
Бугунги кунда хусусий корхонада 25 нафар касб-ҳунар коллежлари битирувчилари иш билан таъминланган.
“Сезам Савдо Саноат” ишлаб чиқараётган беш турдаги болалар велосипедлари нафақат Фарғона водийси, балки Тошкент, Нукус, Термиз, Қарши шаҳарларидаги харидорларини ўзига жалб қилмоқда.