МЕҲР-МУҲАББАТ ВА САДОҚАТ ТИМСОЛИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан тадбир ташкил этилди.
Унда қўмита томонидан қарор ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар муҳокама қилинди ҳамда Зулфия номидаги давлат мукофоти республика ва ҳудудий комиссияларининг вазифалари белгилаб олинди.
Дастур лойиҳасига бир қатор амалий таклифлар киритилди. Зулфияхоним шахси, унинг фаолияти ва ибратли ҳаётининг ёш авлод тарбиясидаги ўрни, шоиранинг ҳаёти ва ижодига бағишланган веб-сайт лойиҳаси тақдимоти ва уни янада мукаммаллаштириб ишга тушириш масаласи муҳокама этилди.
Зулфияхоним ижоди ва ҳаётини ёшлар ўртасида янада тарғиб этиш, шоира узоқ йиллар фаолият юритган “Саодат” журнали қошида “Зулфияхоним мактаби” номли тўгарак фаолиятини йўлга қўйиш ва шоиранинг нафақат шеърият, балки журналистикадаги маҳоратини ижодкор ёшларга ўргатиш, шунингдек, юртимиздаги барча театрларда Зулфияхоним ижоди, хусусан “Хотирам синиқлари” достони асосида тайёрланган спектакллар намойишини ташкиллаштириш ҳамда шоиранинг ҳаёти ва ижодий фаолияти акс этган “Шарқнинг биллур овози” номли фотокўргазма ташкил этиш ва бошқа масалалар хусусида келишиб олинди.
Тадбирда Зулфия номидаги давлат мукофоти комиссиясининг ўтган даврдаги фаолияти ва 2015 йилги мазкур мукофот совриндорларини аниқлаш мақсадида ўтказилаётган танловлар ҳамда бу тадбирда иштирок этаётган номзодларга қўйилаётган талаблар, комиссиялар фаолиятини янада кучайтириш ва совриндор қизларнинг янги китобларини чоп этишда кўмаклашиш борасида таклифлар киритилди.
Осиё ЖАЙЛОБОВА,
ЎзДЖТУ талабаси