Нос таркиби ўрганилди

Швециялик олимлар дунёда биринчи бўлиб нос таркибини аниқлади, дея хабар бермоқда қатор интернет нашрлари.

Аввалроқ Қозоғистон олимлари шу пайтгача таркиби ўрганилмаган ушбу маҳсулотни тўлиқ таҳлил қилишга киришган. Бироқ, мамлакатдаги лабораториялар бундай экспертиза ўтказиш имкониятига эга бўлмаган. Шу боис Қозоғистонда тайёрланган нос намунаси Стокгольмдаги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти лабораториясига жўнатилади.

Швециялик олимлар носда хром, никель, кадмий, қўрғошин ва маргимуш моддалари борлигини, ушбу моддаларнинг барчаси мумкин бўлган миқдордан ортиқ эканлигини аниқлади. Чунончи, никель меъёрдан 5,1 марта, хром – 17 марта, қўрғошин 38 марта кўп бўлган. Маргимуш эса чайналадиган тамаки таркибида умуман бўлмаслиги керак.

Шунингдек, носнинг қўлда, санитария қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда тайёрланганидан дарак берувчи турли касаллик қўзғатувчи микроблар топилди. Бундан ташқари, нос таркибидаги тамакида саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин бўлган моддалар миқдори меъёрдан тўрт марта ортиқ эканлиги аниқланган.

Бундай моддаларнинг шаклланишига имкон яратувчи нитритионлар эса мумкин бўлган миқдордан 91 марта кўп эканлиги маълум бўлди. Ушбу натижалар орқали тадқиқотчилар Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда нос сотишни таъқиқлаш мақсадга мувофиқ бўлади, деган хулосага келишди.

Яна ўқинг:  Руҳий зўриқиш барча касалликлар дебочаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: