САБЗИЛИ МАНТИ

Витаминларга бой бўлган ажойиб таом сизларни бефарқ қолдирмайди. Таомнинг антиқа кўриниши нафақат катталарга, балки кичик ёшдаги болажонларга ҳам ёқиши шубҳасиз.

Керакли масаллиқлар:

1,5 стакан ун, 120 мл. сабзи шарбати, 300 гр. карам, 100 гр. қизил ловия, 70 мл. помидор шарбати, 1,5 ош қошиқ соя соуси, таъбга кўра туз ва шивит.

Тайёрланиши:

Ивитилган ловияни пишгунга қадар қайнатамиз. Товага помидор шарбати, соя соуси ва устига майда сомонча шаклда тўғралган карамни солиб бироз қовурамиз. Масаллиқларни 4-5 дақиқа қовургандан кейин тайёр бўлган ловияни солиб 15-20 дақиқага димлаб қўямиз.

Хамир қориш учун сабзи шарбатини иситиб оламиз, унга таъбга кўра туз солиб хамир қорамиз. Қорган хамирни 30 дақиқага тиндириб қўямиз, сўнгра зувалачаларга ажратамиз. Ҳар бир хамир зуваласини думалоқ қилиб ёйиб тўрт бўлакка бўламиз. Ҳар бир бўлак устига карамли қиймани солиб четини бироз букиб айлантириб ўраймиз. Бу масаллиқлардан 12 дона манти чиқади. Тайёр бўлган мантиларни қасқон листида 30-40 дақиқа давомида пишириб оламиз.

Пишиб тайёр бўлган мантиларни шивит ва соя соуси билан безаб дастурхонга тортишингиз мумкин.

Гули НОЗ тайёрлади

Яна ўқинг:  ТОШКЕНТДАГИ ИНҲА УНИВЕРСИТЕТИ ТАЙЁРЛОВ КУРСЛАРИНИ ОЧДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: