“ЎЗБЕКИСТОН ОПЕН – 2014”: ХАЛҚАРО ТУРНИР БОШЛАНДИ

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида болалар, ўсмирлар, хотин-қизлар ва катталар ўртасида пенчак– силат бўйича “Ўзбекистон опен – 2014” халқаро турнири бошланди.

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва пенчак-силат федераöияси томонидан иккинчи маротаба ўтказилаётган ушбу мусобақада ҳамюртларимиз билан бирга Малайзия, Сингапур, Россия, Озарбайжон, Украина, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан келган 300 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда.

Халқаро турнирда спортчилар пенчак-силатнинг икки йўналиши – комплекс машқ бажариш ва яккама-якка беллашув бўйича ўзаро куч синашмоқда.

Яна ўқинг:  ЎЗБЕКИСТОНДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН 150 МИНГ ДОЛЛАРЛИК ДОРИЛАР ХОРИЖГА СОТИЛДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: