ФАРЗАНДИНГИЗ “2” ОЛСА, КОЙИМАНГ

Шоир Уста Очил шундай ёзади: “Одам боласи бамисоли оловдаги қўрғошин, ундан ҳар қандай шаклни ясаса бўлади”. Агар болада гўдаклигиданоқ бирор қобилият сезилса, “Бўлар бола бошидан”, дея яхши орзу-ниятлар қилинади.

Лекин, тескариси бўлса-чи? Ялқов, ўйинқароқ, қобилиятсиз ва “иккичи” бўлса, қандай хулоса қилиш керак? Шундай бўлган тақдирда ҳам умидсизликка асло ўрин йўқ. Аввало, инсон имкониятларининг чеки-чегараси йўқ. Қолаверса, келгусида кимни нималар кутиши – тақдир пардаси ортидаги иш. Ҳатто, пайғамбарлар ҳам келажак ва тақдир ҳақида ҳукм чиқаришдан кўра, яхши ният қилишни афзал кўрганлар. Демак, барча сабаблар ва натижалар – нисбий, дейиш мумкин. Инсон имкониятларининг чегараси эса худди саҳродаги сароб каби омонат кўринади. Яъни, одам ниманики чин дилдан истаб, ҳаракат қилса, эртами-кеч шунга эришиши мумкин. Буюк ишларнинг амалга ошишига жисмоний чекланганлик, хасталик кабилар ҳам тўсиқ бўла олмайди.

Оламшумул “Нисбийлик назарияси”нинг асосчиси Эйнштейн мактабда физикадан “икки”, математикадан “уч”га ўқиган.

***

Исаак Ньютон ёшлигида “ўта лаёқатсизлиги” учун мактабдан ҳайдалган. Оламшумул кашфиётлар қилган олим 72 ёшга кирганидагина ўз меҳнатларига сўзбоши ёзган.

***

Буюк кимёгар Луи Пастер ёшлигида кимёни “энг зерикарли ва жини суймайдиган фан” деб ҳисоблаган.

***

Людвиг Ван Бетховен умрининг охиригача кўпайтириш амалини бажара олмаган.

***

Гёте энг зўр асарларини 50 ёшдан кейин яратган.

***

Э.Гаон исмли шахс ўзи ўқиган 2500 та китобни сўзма-сўз ёддан билган.

***

Инглиз адибаси Виржиния Вульф ўз китобларининг аксариятини тик туриб ёзган.

***

Л.По исмли ҳайкалтарош бутунлай сўқир (кўр) бўлишига қарамай, пайпаслаш орқали юздан зиёд ажойиб ҳайкаллар ясаган.

***

Сара Бернар 70 ёшга кирганида 13 яшар қизалоқ ролини ўйнаган.

Бахтиёр ҲАЙДАРОВ

Яна ўқинг:  Onam duosi

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: