ТАБИАТ МУҲОФАЗАСИ – МУҲИТ МУСАФФОЛИГИ

Тошкент вилоятидаги 4 гектар ҳудудни эгаллаган “Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази”даги кўчатхонада мамлакатимиздаги экологик муҳитни яхшилаш ва манзарали қилиш, ободонлаштириш, соя-салқин дам олиш гўшаларини барпо этиб, мусаффоликни таъминлаш мақсадида ноёб дарахт ва буталар кўчатлари уруғи ва қаламчаси экилиб, парваришланади ҳамда кўпайтирилади.

Бугунги кунда Исроил давлати технологияси асосида дарахтлар уруғ ва қаламча усулида ўзимизда экилиб, ишлов берилиб, парваришланаётган ушбу хўжаликда 16 нафар ишчи-ходим фаолият кўрсатиб келмоқда. Айни пайтда мавжуд майдонда плантаöия усулида экилиб, парваришланаётган 200 турдан зиёд ноёб дарахтлар ва буталар 2-3 йилдан сўнг корхона, ташкилот, муассаса ва хўжаликларга шартнома асосида етказиб берилади. Хўжаликдаги мавжуд замонавий иссиқхонада эса дастлабки қирқилган қаламчалар экилиб, парваришланади. Сўнгра парвариш кейинги босқичда очиқ майдонда амалга оширилади.

– Ноёб дарахт кўчатлари ва буталарни парваришлаш ҳам меҳр-муҳаббатни, сидқидил меҳнатни талаб этади. Агар кўчатларга ўз вақтида ишлов бериб, парваришланмаса, улар қуриб ёки сарғайиб, ўсишдан ортда қолади. Шу боис агротехник талабларга қатъий риоя этилган ҳолда кўчатларга ишлов бериш – суғориш, озиқлантириш, шакл бериш, турли касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш лозим бўлади. Ҳар йили хўжалигимиз майдонида йигирма мингтагача ноёб дарахт кўчатлари ва буталар етиштирилиб, турли ҳудудларга етказилади. Ҳозирда бир гектар майдонда яна янги кўчатхона барпо этиш ишлари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, хўжалигимизда илмий-тажриба майдони сифатида ўсимликшунос олимлар кўчат турларини янада кўпайтириш, янги тур ва навларни яратиш устида илмий тажрибалар ўтказадилар, – дейди хўжалик раҳбари Жамшид Темиров.

Куз мавсумида эса мазкур муассасада бўшаган ер майдонига ишлов бериш қизғин тус олган. Чунки, ерни эъзозлаб, унга сифатли ишлов берганга ер ҳам ўз меҳрини инъом этиб, бақувват ва тик ўсган соғлом ниҳолларни ҳадя этади.

Бугунги кунда республикамизда қрим қарағайи, лола дарахти, каштан ва япон сафораси сингари ноёб дарахт кўчатларини етиштириш ва кўпайтириш мақсадида хўжаликда йигирма минг дона кўчат ва ниҳоллар парваришланмоқда.

Юртимиздаги экологик муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш, эл-юрт фаровонлиги ва ободончилигини таъминлаш йўлида қизғин меҳнат қилаётган жамоа ходимлари айни пайтда, иссиқхонада дастлабки уруғларни қадаш ва қаламчаларни ўтқазиш ишларини бошлаб юборганлар.

Яна ўқинг:  Ватан хизматига камарбаста

Зеро, бу қаламчалар ёш ниҳолларга, ниҳоллар эса улкан ва сервиқор дарахтларга айланади. Жаннатмакон юртимиз гўшаларию оромгоҳларини, кўча ва чор-атрофни соя-салқин қиладиган ушбу нигоҳлар инсонларнинг кўнгил очувчи, ҳордиқ чиқарувчи боғу роғларига айланади.

Марям АҲМЕДОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: