ОНА ТИЛИ ВА АДАБИЁТ ФАН ОЙЛИГИДА

Шайхонтоҳур туман Халқ таълими бошқармаси томонидан она тили ва адабиёт фан ойлиги ўтказилди. Мазкур ойлик давомида туман миқёсида “Энг намунали фан хонаси”, “Энг намунали дарс ишланмаси”, “Энг намунали тарқатмали кўргазма”, “Энг намунали очиқ дарс”, “Энг яхши анимаöион дарс” номинаöиялари бўйича кўрик-танлов ўтказилди.

Танлов шартлари бўйича ҳакамлар ҳайъати тумандаги қатор мактабларнинг моддий аҳволи, синф хоналарининг замонавий жиҳозланиши, ўқитувчиларнинг билим даражаси, уларнинг дарсларга ўзига хос ёндашуви, техник воситалар ёрдамида тайёрлаган ишланмалари билан яқиндан танишиб чиқдилар.

Танлов шартига кўра “Энг намунали фан хонаси” йўналиши бўйича биринчи ўринга 20-,19-мактабнинг она тили ва ўзбек тили хоналари муносиб деб топилди. “Энг намунали очиқ дарс” номинаöияси бўйича 102-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Эътибор Назарова, “Энг яхши анимаöион дарс” шарти бўйича 40-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Феруза Расулова, “Энг яхши тарқатмали кўргазма”да 316-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Шаҳноза Ражабова, “Энг намунали дарс ишланмаси” шарти бўйича 157-мактаб ўқитувчиси Шоҳида Самадовалар ғолиб деб топилди.

Танлов сўнггида ғолиб бўлганлар Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармаси томонидан ўтказиладиган шаҳар босқичига йўлланма олишди.

Манзура РАҲИМОВА

Яна ўқинг:  ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: