ЛАЗЗАТЛИ “ЭКЛЕР”

Азиз пазанда бекалар бу сафар тавсия қилмоқчи бўлган лаззатли ширинлигимиз албатта сизга манзур бўлади деган умиддамиз.

Керакли масаллиқлар: Хамир учун 100 гр. сарёғ, туз, 220 гр. ун, 4 дона тухум.

Ичига солинадиган масаллиқлар: 250 г «Маскарпоне» (пишлоқ тури), табга кўра ванилин, 120 гр. қанд упаси 20-22 фоиз 100 мл. қаймоқ.

Тайёрланиши: сирли тоғорага 250 мл. қайнаб турган сувга сарёғ, туз қўшилади ва яна қайнатилади. Сўнгра ун солиб, аралаштирилади. Идишдан енгил олинадиган бир турдаги зич хамир ҳосил бўлиши керак.

Алоҳида идишга тухумларни чақиб, аралаштирилади. Сўнгра уни хамирга 1-2 ош қошиқдан қўшиб хамир яхшилаб қориб борилади. Хамир ўз шаклини ушлаб турадиган юмшоқ ҳолатга келиши керак. Хамир кондитер қоғози тўшалган тунука товага колбаса шаклида жойлаштирилади.

200 даражагача иситилган газ печида 30 дақиқага яқин пиширилади. «Эклер»лар яхши кўтарилиши керак. Газ печини ўчирганингиздан кейин улар бироз пасайиши учун 10-15 дақиқага газ печининг ичида қолдиринг.

Идишга «Маскарпоне», ванилин, қанд упаси ва қаймоқ солиниб, миксер ёрдамида кўпиртирилади.Тайёр бўлган қуюқ кремни музлатгичга солиб, 10 – 15 дақиқадан сўнг совуган пишириқлар орасини крем билан тўлдирилади. Қанд упаси билан безатилиб дастурхонга тортилади.

Гулноза ЭГАМБЕРДИЕВА

Яна ўқинг:  Ўзгача коклетлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: