Болалар билан қандай гаплашиш керак?

Маълумки, оналар фарзандлари билан беихтиёр баланд овозда суҳбатлашади. Бу болаларини тинчлантириш ва уларга дўстона кўриниш имконини берувчи механизм, деб тасдиқлайди Сидней университети мутахассислари. Бундан ташқари, баланд овоздаги сўзлар тушунарлироқ эшитилади ва боланинг тилни ўзлаштиришига ёрдам беради.

Тадқиқот давомида 8 нафар она-боланинг суҳбат жараёнидаги овоз хусусиятларини ёзиб олинди. Олимлар электромагнит артикулографиясини ҳам қўллаб кўришди. Кейин тўпланган маълумотлар шунга ўхшаш бошқа тадқиқотлар (уларда ҳайвонларнинг ҳар-хил турлари ўрганилган) нинг маълумотлари билан таққосланди.

Текширувлар орқали аксарият ҳайвонлар ҳам юқорида айтиб ўтилган усулга ўхшаш тарзда болаларини тинчлантириши маълум бўлди. Масалан, йирик ҳайвонлар болаларининг олдига яқинлашган пайтда даҳшатли кўринмасликлари учун баландроқ овоз чиқаришади. Кичкина ҳайвонлар эса қўрқинчлироқ кўриниши учун паст овоздан фойдаланади. Шу орқали уларнинг болалари ўзларини хавфсиз ҳис қилади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Кичкинтойингиз ўжарми: бу унинг ҳис-туйғуларга бой эканлигидан дарак

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: