Энг намунали деҳқон бозори – 2014

Куни кеча Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг анжуманлар залида “Энг намунали деҳқон бозори” кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Маълумки, бозорлардаги тўкинлик, маънавий муҳит, ўзаро бирдамлик ва ҳамжиҳатлик муносабатлари халқимизнинг менталитети нечоғли умуминсоний ғоялар билан суғорилганидан далолатдир.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан 2012-йилдан буён пойтахт бозорлари ўртасида ўтказиб келинаётган “Энг намунали деҳқон бозори” кўрик-танлови ҳам бозорларда сотувчи ва харидорларга қулайликлар яратиш, ўзаро муносабатларни яхшилаш, муомала маданиятини янада юксалтириш, ободлик ва тозаликка эътибор қаратиш каби жараёнлар устидан жамоат назоратини ўрнатиш каби қатор вазифаларни амалга оширишга ёрдам беради.

Мустақиллигимизнинг 23 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Энг намунали деҳқон бозори” кўрик-танлови доирасида пойтахтимиздаги мавжуд 20 та бозор ўрганилиб, танлов шартларига кўра бозордаги сотувчиларнинг кийиниш маданияти, радиоузел фаолиятининг ташкил этилиши, бозор расталари ҳамда ҳожатхоналарнинг санитар ҳолати каби масалалар атрофлича баҳоланди.

Танлов натижаларига кўра биринчи ўринга “Авиасозлар” деҳқон бозори муносиб деб топилди. Иккинчи ўрин “Қорақамиш” деҳқон бозорига, учинчи ўрин эса “Аския” бозорига насиб этди.

Тадбирда Тошкент шаҳар, туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари, Хотин-қизлар қўмиталари раислари, бозорлар раҳбарлари, Хотин-қизлар қўмитасининг бозорлар ҳамда олий таълим тизимидаги бошланғич ташкилоти раислари ва ОАВ вакиллари қатнашди.

Ғолиблар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан дипломлар ҳамда “Тошбозорсавдо” уюшмасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

М.ЭШОНҚУЛОВА

Яна ўқинг:  Устози яхшининг устами яхши

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: