Коллеждаги учрашув

Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги “Тим” қишлоқ хўжалиги ва сервис касб-ҳунар коллежининг Ахборот-ресурс марказида китобхонлар билан турли мавзуларда қизиқарли тадбирлар ўтказиб бориш анъана тусига кирган.

Яқинда бу ерда нурободлик ёш шоир Ғайрат Худоёрнинг “Шеъримда яшайман” номли илк шеърлар тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда болалар шоири Солижон Худоёров, Ахборот-ресурс маркази мудираси Гулнора Алмаматова ва бошқалар шоир шеърлари ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Китоб тақдимоти иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди.

И.ХУДОЙҚУЛОВ

Яна ўқинг:  Таълим масканларида ўқув йили “Хотира дарслари” билан бошланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: