Стол тенниси: катта ТУРНИРЛАР сари

Пойтахтимизда стол тенниси бўйича паралимпиячилар ўртасида

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

“Соғлом бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси, стол тенниси федерацияси, Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳудудий бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада 40 нафар ўғил-қиз иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда баркамол авлодни вояга етказишнинг муҳим воситаси сифатида спортни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида спорт жисмоний имконияти чекланган ёшлар ўртасида ҳам тобора оммалашиб бораётгани таъкидланди.

Мусобақанинг ўғил болалар ўртасидаги баҳсларида Сардор Худоёрбеков биринчи, Асад Бекмирзаев иккинчи, Қиличбек Ўролов учинчи ўринни эгаллади. Қизлар ўртасида Озода Тўрабоева, Ҳуснора Туропова ва Мукаррам Турсунова шоҳсупага кўтарилди.

– Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ўз олдимга қўйган асосий мақсадларимдан бири, – дейди турнир ғолиби Сардор Худоёров. – Бугунги мусобақадан таассуротларим бир олам. Бизларга яратиб берилган шароитлардан оқилона фойдаланган ҳолда келгусида паралимпия ўйинларида чемпион бўлиш учун бор куч ва имкониятимни ишга соламан.

Мусобақа сўнггида иштирокчиларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Н.НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  Болалар соғломлаштирилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: