СУНЪИЙ ЮРАК – ҳаётга кўмак

Ахборот асрида тиббиёт ҳам шиддат билан олға бормоқда. Айниқса, юракқон томир касалликларини соғломлаштириш соҳасида эришилган ютуқлар одамни ҳайратга солади ва бир вақтнинг ўзида қувонтиради.

Машҳур юрак жарроҳи Ален Карпантье ўзини мустақил бошқариш қобилиятига эга бўлган сунъий юрак ихтиро қилди. “Carmat” деб номланган ушбу аппарат мустақил равишда организмнинг жисмоний эҳтиёжини бошқаради. Бу ихтиро инсоннинг биологик аъзосига мос тушади ва уни энг юқори технологик кузатув қурилмалари (датчиклар) орқали назорат қилади. Унинг оғирлиги 900 грамм бўлиб, 5 йилдан кам бўлмаган муддатда самарали ишлашга мўлжалланган.

Мазкур сунъий юрак қон томирлардаги эритроцитларнинг емирилишига олиб келмайди. Бемор оғир жисмоний фаолият жараёнида ҳам ўзини жуда яхши ҳис қилади.

Кўчириб ўтказиладиган аъзо тирик юракка ўхшаш бўлиб, у 2 биомембрана билан бўлинган (чап ва ўнг) бўлмача ва қоринчаларга эга. Бири қон учун, бошқаси махсус ишлаб чиқилган суюқлик учун. Мушакларнинг қисқариши иккита кичик насос орқали гидравлик босим таъсирида вужудга келади. Тартибга солиш ва назорат ишлари микропроцессор орқали бошқарилади.

Ҳозиргача сунъий юрак ўрнатиш бўйича 400 нафардан зиёд беморда жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Шундан сўнг ушбу қурилма ёрдамида улардан 152 нафарининг юраги ўз иш фаолиятини тиклади ва сунъий юрак олиб ташланди.

Гули НОЗ

Яна ўқинг:  Инсон нега ўз жонига қасд қилади?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: