КОФЕ ТИШЛАР САЛОМАТЛИГИГА ИЖОБИЙ ТАЪСИР КЎРСАТАДИ

АҚШнинг Бостон университети олимлари меъёрида истеъмол қилинган кофе оғиз бўшлиғи ва милк яллиғланиши ҳамда тишнинг турли касалликлари, хусусан парадонтдан ҳимоя қилади, дея таъкидлашмоқда.

Тадқиқотчиларнинг фикрича кофенинг ҳимоя воситаси сифатида ундаги антиоксидантларни эътироф этиш мумкин. Аммо, шу билан бирга кофе тишларни сарғайтириш ва оғиз бўшлиғидан нохуш ҳид келишига сабаб бўлиши ҳам маълум. Лекин энди унинг оғиз бўшлиғини ҳимоя қилиш хусусияти ҳам аниқланди.

Тадқиқотларда минг нафардан ортиқ 30 ёшгача бўлган кўнгилли эркак иштирок этди. Маълум бўлишича кунига бир финжон, ёки ундан кўпроқ кофе истеъмол қилган инсонларда тишнинг эмал қавати емирилиши ҳолати камаяди.

Яна ўқинг:  “СЕЛЬФИМАНИЯ”ГА ҚАРШИ ДОРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: