Доимо ҳушёр, доимо огоҳ

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрами шодиёналари юртимиз бўйлаб давом этмоқда. Айниқса, таълим муассасаларида бошланган янги ўқув йили доирасида ўқувчиларга мустақиллик дарслари ўтилиши, мамлакатимизнинг қисқа вақт ичида қўлга киритган ютуқлари, мустақилликнинг бебаҳо неъмат эканлиги, ватан ва ватанпарварлик туйғулари тўғрисида суҳбатлар уюштирилиб, маърузалар қилинмоқда.

Шу каби дастурлар юзасидан барча ташкилотларда бўлгани каби ички ишлар идоралари фаолиятида ҳам курсантларга ватанпарварлик ғоясини янада теранроқ тушунтириш уларни ана шу ғоя бўйича тарбиялаш юзасидан кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда. “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояга маънавий-маърифий, ҳуқуқий тарғибот ишларида, курсантлар орасида ташкил этиладиган давра суҳбатларида, айниқса, ўқиладиган маърузаларда алоҳида эътибор берилди. Мақсад, курсантларга ана шу ҳаётий ҳақиқатни тўғри тушунтириб беришдан иборат.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон иқтисодиёти 4,1 баробар, аҳолининг ялпи реал даромадлари жон бошига 8,2 карра ошгани, кейинги 9 йил давомида мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати 8 фоиздан кам бўлмасдан келаётганини таъкидлаймиз. Айниқса, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият ва санъат, спорт соҳаларида қўлга киритган ютуқ ва марраларимизнинг ҳаётий омилларини очиб беришга интиляпмиз.

Бугун биз энг катта ва бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик-осойишталикни кўз қорачиғидек сақлаш, миллатлар ва фуқаролар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлаш, доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб, тинчлик учун курашиб яшаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини ўз маърузаларимизда ифода қиляпмиз.

“Биз мустақиллик йилларида қандай оғир ва машаққатли синовлардан ўтиб, мисли кўрилмаган ютуқларга эришган бўлсак, уларнинг барчаси замирида фақатгина халқимизнинг фидойи меҳнати, чидамлилиги, олижаноблиги ва бағрикенглиги, матонати ва жасорати, эртанги кунга мустаҳкам ишончи мужассам эканини теран акс эттириш зарур”лиги Президентимиз қарорида белгилаб қўйилганлигини барчамиз чуқур англаб, фаолиятимизда муҳим вазифа сифатида амалга оширилмоқда.

Дарҳақиқат, юрт тинчлиги, Ватан равнақи ва халқ фаровонлиги таъминланаётгани мамлакатимизда демократик ислоҳотларнинг ҳар бир янги қадами, ҳар бир янги қонун, Юртбошимиз фармонлари ва ҳукумат қарорлари инсонийлик, одамларга фойдалилик нуқтаи назаридан амалга оширилди. Ўтган йигирма уч йил ичида халқимиз Президент Ислом Каримов раҳбарлигида ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида туб ўзгаришларни амалга оширди. Собиқ тузум қолдирган асоратлардан қутулиб, демократик жамият қуриш борасида улкан тажриба тўплади. Эндиликда халқимиз фуқаролик жамиятини ривожлантириш босқичига ўтган ва бор куч-қуввати, билими, салоҳиятини илғор давлатлар қаторига чиқиб олишга сарфламоқда.

Яна ўқинг:  Ёруғ кунлар сурури

Зеро, мустақиллик эркин ва обод, фаровон яшашни, бошқалардан кам бўлмаслик туйғусини дилимизга жо қилди. Аёнки, давлат мустақиллиги, Ватан озодлиги, одамларнинг бахт-саодати, давлатнинг қудрати дунё ҳамжамиятида тутган ўрни билан ҳам қадрлидир.

Расул РАҲМОНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси катта ўқитувчиси, подполковник

Улуғбек ОТАЖОНОВ,

Академия 2-босқич тингловчиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: