Ҳаёт қувончи соғлиқда

Шифохона ҳовлисига киришим билан чор-атрофнинг тоза ва озодалиги, салқин қилиб сув сепилган ҳовли, анвойи гулларнинг барқ уриб очилгани кайфиятимни кўтарди. Муассасада фаолият юритаётган тиббиёт ходимларининг муомала маданияти ва тартиб-интизом диққатимни ўзига тортди.

Бугунги кунда саломатликни сақлаш, касалликларнинг олдини олиш ва даволаш, репродуктив саломатлик, соғлом оилани шакллантириш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Шу боис юртимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам барча тиббиёт масканларининг давлатимиз томонидан замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланаётганлиги, соҳа ходимларининг ишга янада жиддий ёндошаётганлари ижобий ўзгариш ва юксалишларга замин ясамоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида психиатрия хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига психиатрик ёрдам кўрсатишни мукаммаллаштириш бўйича чоралар ҳақида”ги буйруғига асосан Қашқадарё вилоят Китоб туманидаги 2-сонли вилоят асаб-руҳий касалликлар диспансери ҳам Китоб, Шаҳрисабз, Чироқчи ва Яккабоғ туманларининг аҳолисига тиббий психиатрия хизматини кўрсатиб келмоқда.

Ушбу масканда айни пайтда олигофрения, шизофрения, шизотипик бузилишлар ҳамда органик касалликлар билан оғриган беморларга ёрдам кўрсатилмоқда.

– Диспансеримизда интизом ва ўз ишига масъулият билан қараш биринчи ўринда туради. Бугунги кунда соғлом фарзандни дунёга келтириш, оилада соғлом муҳитни яратиш, соғлом турмуш тарзини таъминлаш биз тиббиёт ходимларидан фидойилик ва эътиборни талаб этади. Жамоамизда фаолият кўрсатаётган ходимларимиз элнинг дардига дармон бўлишдек эзгу мақсад йўлида ҳаракат қилмоқда, – дейди диспансернинг бош шифокори Эркин Авидов.

Таъкидлаш жоизки, руҳий касалликларнинг наслдан-наслга ўтиш мойиллиги бошқа касалликларга нисбатан юқори ҳисобланади. Шу сабабли айниқса, ёшларни оила қуришларидан аввал, албатта, психиатр кўригидан ўтишларига эътибор қаратиш лозим.

Муассасада ходимларнинг ижтимоий ҳимоясига ҳам аҳамият қаратилган. Касб байрами муносабати билан малакали тиббиёт ходимлари рағбатлантирилиб келинмоқда.

Диспансерда ўз касбига масъулият билан ёндошган ҳолда малакали психиатрия хизматини кўрсатаётган шифокорлар Қосим Ражабов, Бунёд Азимов, Мансур Эргашев, Музаффар Мирзаев, Дилфуза Низомова, ҳамширалардан Гавҳар Яхшиева, Гавҳар Қораева, Латофат Набиева, фельдшерлар Одил Ойдинов, Шодмон Примовнинг хизмати таҳсинга лойиқ.

Айни пайтда касалликни даволашдан кўра унинг олдини олган афзал, деган ақидага амал қилиб, меҳнат қилаётган жамоа беморларга сифатли психиатрия хизматини кўрсатиш, аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш, самарадорликни ошириш, соғлом бола туғилиши, никоҳдан олдинги тиббий кўрикка эътибор қаратиш ишларига катта аҳамият қаратмоқда.

Яна ўқинг:  TUSH

Марям АҲМЕДОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: