Тил ўрганиб, ДУНЁ КЕЗАМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида юртимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Тошкент Ислом университети қошидаги Академик лицейда ҳам чет тилларни ўрганиш учун ўқувчиларга етарлича шароитлар яратилган. Ана шу шароитлардан унумли фойдаланиб илм даргоҳимиз қошида 1-5 синф ўқувчилари учун инглиз тили тўгараги ташкил этилди. Унга академик лицей жойлашган маҳалла ҳудудида истиқомат қилаётган болалар, мактаб ўқувчилари жалб этилди.

Тўгарак иштирокчиларининг билим кўникмасини мустаҳкамлаш мақсадида муассасада “Тил ўрганиб, дунё кезамиз” номли тадбир ўтказилди.

Тадбирда ўқувчилар ёд олган шеърлару, қизиқарли мақолларини ҳамда бошқотирма сонларни инглиз тилида ҳеч бир қийналмасдан айтиб беришди.

Ширин АСИЛОВА

Яна ўқинг:  Нафисанинг баҳор туҳфаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: