Бехатар оналик саодати

– Мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири бўлиб, бу борада самарали ишлар амалга оширилмоқда. Тиббиёт соҳасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги давлат дастури тўғрисида” ги қарорига мувофиқ муассасамизда хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Туғруқ жараёнида бехатар оналик тамойилларига амал қилган ҳолда тўғри ташхис қўйиш биринчи галдаги вазифамиздир. Бу борада тумандаги оилавий поликлиникалар билан ҳамкорликда иш олиб бораяпмиз. Шунингдек,Тошкент Врачлар малакасини ошириш институтининг”Акушерлик ва гинекология” кафедраси шифокор-мутахассислари иш жараёнида ҳам назарий ҳам амалий жиҳатдан кўмалашмоқда, – дейди Олмазор туманидаги 2-туғруқ мажмуаси бош шифокори Зуҳра Нажимова.

Яна ўқинг:  Тарбиячиларга раҳмат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: